Давлат раҳбари республика ота-оналар форумига табрик йўллади

None
Фото: chicagoildivorcelawyer.com
АSTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Ұрпақтар сабақтастығы» деб номланган республика ота-оналар форуми иштирокчиларига табрик йўллади, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбарининг табрик сўзини Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, Президент ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия раиси Аида Балаева ўқиб эшиттирди.

«Ҳурматли форум иштирокчилари! Сизларни Халқаро оила куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Бахтли ва мустаҳкам оила фаровон жамият ва давлатнинг мустаҳкам таянчидир. Ватанпарварлик ва масъулият, соғлом ақл ва ор-номус, меҳнатсеварлик ва бунёдкорлик каби олижаноб фазилатлар энг яқин кишиларнинг ибрат ва таъсирида шаклланади. Инсоннинг идеал ва ахлоқий тамойилларга асосланган дунёқараши ота-она тарбиясидан келиб чиқади.

Халқимиз аслини билиш, оилавий қадриятларни улуғлашга алоҳида эътибор қаратади. Бугунги кунда бу фазилатлар миллатнинг янги сифатларини шакллантиришда аҳамият касб этмоқда.

Оила институтини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун шароит яратиш давлат ва жамиятнинг бурчидир. Она ва болани ҳимоя қилиш сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир.

Оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва юксалтиришда ота-оналар жамоасининг ҳиссаси катта. Сиз ҳар бир боланинг тақдири ҳақида қайғурасиз, юртимиз келажагини ўйлайсиз, самимий ҳамдардлик билдирасиз.

Сизларга ва барча юртдошларимизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Қилган хайрли ишларингиз барокатли бўлсин!» – дейилади Президент табригида.


Сўнгги хабарлар