Давлат раҳбари QazaqGaz бошқаруви раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари «QazaqGaz» МК АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешовни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.

Матбуот хизмати хабарига кўра , Президентга «QazaqGaz» аксиядорлик жамиятининг жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширган молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ҳамда ички бозорни товар газ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича топшириқнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи топширилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий компания томонидан кўрилган шошилинч чора-тадбирлар ички бозорда товар газ тақчиллигининг олдини олиш имконини бергани айтилди.

Санжар Жаркешовнинг айтишича, ички бозорнинг газга бўлган талаби тўлиқ қондирилган. «QazaqGaz» компанияси Қашағанда қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилишини бошлади. Газни қидириш ва қазиб олиш бўйича янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига ресурс базасини кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2022-2026-йилларда газ саноатини ривожлантиришнинг комплекс режаси тасдиқланди.

Давлат раҳбарига компания фаолиятини комплекс текширишнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Қозоғистон газ транспорти тизими халқаро техник аудити ўтказилмоқда. Миллий компания харажатларини оптималлаштириш натижасида йил бошидан буён 9 миллиард тенге иқтисод қилинди.

Бундан ташқари, «QazaqGaz» МК АЖ бошқаруви раисининг маълум қилишича, газга уланишга техник шартлар бериш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Нархларни шакллантиришда ижтимоий адолатни ислоҳ қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Президентимиз қатор вазифалар, жумладан, мамлакатда газ таъминоти ишлари суръатини ошириш вазифасини ҳам қўйди.

Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар