Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Давлат раҳбари мудофаа вазирини қабул қилди

2 Октябрь 16:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Қозоғистон Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев армиянинг жанговар ва тезкор тайёргарлик ҳолати, кузги чақирув жараёни, шунингдек, Алмати вилоятида тинчликпарварлик машқларини ўтказиш тўғрисида Мудофаа вазирининг ҳисоботини тинглади.

Давлат раҳбари Мудофаа вазирлиги олдига бир қатор вазифаларни қўйди. Хусусан, Президент Қуролли кучларни қуриш концепциясини ишлаб чиқишда Қозоғистон армиясини радиация ва кимёвий ҳимоянинг замонавий турлари ва воситалари билан жиҳозлаш, ҳарбий-техник авиация ва муҳандислик қўшинларини кучайтириш, инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш топширди.

Учрашув якунлари бўйича Президент халқаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, кадрлар сиёсати ва қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кўрсатмалар берди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар