Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Давлат раҳбари Мудофаа вазирини қабул қилди

28 Май 16:29

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонига Қозоғистон армиясининг шахсий таркибини оптималлаштириш, қурол, ҳарбий техника ва ўқ-дориларни инвентаризация қилиш ва текшириш, коронавирус тарқалишига қарши кураш, шунингдек амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари ҳисобот берилди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазири ҚР Президентига жорий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучларнинг янги қиёфасини шакллантириш, турли табиий ва техноген фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига0 сафарбар этиш имкониятлари ва зарурлиги ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Нурлан Ермекбаевнинг бюджетни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий қисмларни тайёрлаш, давлат мудофааси соҳасидаги буюртма масалалари, ҳарбий техника билан таъминлаш, Мудофаа вазирлигини автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича ҳисоботини тинглади.

Олий Бош Қўмондон мамлакатнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларнинг техник жиҳозланишини такомиллаштириш, харажатларни оптималлаштириш, ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш юзасидан бирқатор топшириқлар берди.
Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар