+7 (701) 759 90 19
USD 437.20 EUR 475.32
RUB 5.79 CNY 61.94
Янгиликлар

Давлат раҳбари Мудофаа вазирини қабул қилди

11 Февраль 16:06
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Мудофаа вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Президент коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиққан Қозоғистон олимларини табриклади ҚР Президентининг ҳафталик фаолиятига видеошарҳ тайёрланди ҚР Президенти: Халқнинг Мадҳияни жам бўлиб ижро этиши - Ватанни севишнинг ифодасидир

Қозоғистон Президентига Қуролли Кучларни шакллантириш ва ривожлантириш, мудофаа соҳаси харажатларини оптималлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Вазирнинг айтишича, олиб борилган таҳлиллар ва штаб-ташкилий ишлари натижасида бу йил 10 миллиард танга иқтисод қилиш имконини беради.

Нурлан Ермекбаев Қасим-Жомарт Тоқаевга армияни замонавий қуроллар билан таъминлаш, ҳарбий техникаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси, шунингдек, электрон ҳарбий комиссариат лойиҳасини жорий қилиш жараёни ҳақида гапириб берди.

Учрашувда Арис шаҳрида содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф қилиш ва ўқ-дори сақлаш инфратузилмасини такомиллаштириш учун олиб борилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари Мудофаа вазирига халқаро ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, армияни самарали ва рақобатбардош қуроллар билан жиҳозлаш, ҳарбий ўқув ва ҳарбий тайёргарлик жараёнлари сифатини яхшилаш, шунингдек, ҳарбий парадга тайёргарлик бўйича бирқатор топшириқлар берди.


Калит сўзлар: Қабул,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив