Давлат раҳбари Миллий қурултой аъзосини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий қурултой аъзоси Талғат Қалиевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қурултой аъзоси, «Амалий этносиёсий тадқиқотлар институти» директори Талғат Қалиевни қабул қилди.

Миллий қурултой аъзоси Президентга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида миллий ўзликни англашни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини тақдим этди.

Бундан ташқари, сиёсатшунос тадқиқот марказларининг жамиятдаги ўрни, жумладан, «Амалий этносиёсий тадқиқотлар институти» фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар