Давлат раҳбари Марказий сайлов комиссияси раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Марказий сайлов комиссияси раиси Берик Имашевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Президентга шу йил 12 августда бўлиб ўтган Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари сайлови натижалари тўғрисида хабар берилди. Учрашув давомида Қозоғистон сайлов органларининг пандемия шароитида сайловларни ўтказиш бўйича биринчи тажрибаси ва санитария талаблари билан сайлов жараёни иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Давлат раҳбарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сайловолди ташвиқотлари амалиёти тўғрисида маълумот берди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар