Давлат раҳбари ҚР Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «XXI аср Конституцияси - қонун устуворлиги, инсоний қадриятлар ва давлат самарадорлиги» номли халқаро илмий-амалий конференциясининг ялпи мажлисида ва Осиё Конституциявий судлар ва муқобил институтлар ассоциациясининг IV Конгрессида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб хабар беради.

Президент Қозоғистоннинг янги Конституцияси 1995 йилда ўтказилган умумхалқ референдумида қабул қилинганлиги, Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев Конституциянинг ғоявий ташаббускори бўлгани ҳамда асосий ҳужжатни ишлаб чиқишда Елбасынинг ўзи раҳбарлик қилганини таъкидлади.

«Конституция Мустақиллигимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб қолмоқда. Инсон ва унинг ҳаёти, ҳуқуқлари ва эркинликлари давлатнинг энг қимматбаҳо бойлиги деб эълон қилинди. Мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги, ижтимоий тотувлик, сиёсий барқарорлик, қонун устуворлиги ва демократия тамойиллари асосий ҳужжатимизда аниқ акс эттирилган. Конституция Қозоғистон Республикасининг янги давлатчилигини шакллантиришнинг энг муҳим ҳуқуқий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий шартларини белгилаб беради», - деди Давлат раҳбари.



Қасим-Жомарт Тоқаев Конституциянинг мазмуни замон талабларига мос равишда янгиланиши ва бу табиий ҳодисалигини таъкидлади. Бугунги кунда дунё ўзгариб бормоқда. Шу билан бирга, Қозоғистон ҳам жадал ривожланмоқда. Шунинг учун янги вазиятга мувофиқ Конституция матнига қўшимча ҳуқуқий механизмлар ва меъёрлар киритилмоқда.

«Конституциямиз қабул қилинган чорак аср давомида учта конституциявий ислоҳот амалга оширилди. Бу ишга фуқаролик жамияти кенг жалб қилинган. Бироқ, Конституциянинг ижодий салоҳияти ҳали ҳам катта. Хусусан, у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш имкониятига эга», - деди Президент.

Давлат раҳбари давлат олдида турган асосий вазифа универсал демократик тамойилларни мустаҳкамлаш, одамлар ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш эканлигини таъкидлади.

«Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши ташаббуси билан парламент бир қатор муҳим қонунчилик ўзгаришларини қабул қилди. Мамлакатда тинч йиғилишлар тўғрисида мутлақо янги демократик қонун кучга кирди, сиёсий партияларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилди, партияларда аёллар ва ёшлар учун 30 фоизли квота жорий этилди ва туҳмат учун жиноий жавобгарликка тортиш талаби бекор қилинди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Давлат раҳбари Конституция нормаларини амалга оширишда Конституциявий кенгашнинг мамлакатда Конституциянинг устунлигини таъминлашда ва конститутсиявий талабларнинг моҳиятини тушунтиришда улкан рол эгаллашини таъкидлади. Шунингдек, у жорий йилда Қозоғистон Конституциявий Кенгаши Осиё Конституциявий судлар ассоциацияси ва Евроосиё конституциявий назорат органлари ассоциациясига раҳбарлик қилаётганини таъкидлади.

Президент конференция иштирокчиларини Конституция байрами билан табриклади.

«Қозоғистон Конституциясида қозоқ халқининг кўп асрлик бой тажрибаси ва донолиги акс эттирилган бўлиб, у жаҳон ҳуқуқий тафаккурининг энг яхши ютуқлари билан бирлаштирилган. Ишончим комилки, Конституциямиз бундан кейин ҳам мамлакатимизнинг муваффақиятли сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг кафолати бўлиб қолади. Барчангизни Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги билан табриклайман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Халқаро илмий-амалий конференцияда Европа кенгаши ҳуқуқ орқали демократич учун Европа комиссиясининг президенти Жанни Букиккио, Евроосиё иқтисодий иттифоқи судининг раиси Жолимбет Баишов, Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси бош директори Фрауке Бахлер, ЕХҲТнинг Нур-Султандаги Дастурлар идораси раҳбари Дёрги Сабо сўзга чиқдилар.







Сўнгги хабарлар