Давлат раҳбари ҚР Ички ишлар вазирини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари ички ишлар вазири Марат Ахметжановни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Вазирнинг таъкидлашича, комплекс профилактика чора-тадбирларининг амалга оширилиши натижасида қотиллик, соғлиққа оғир шикаст етказиш, талончилик, ўғирлик, бузғунчилик, қорамол ўғрилиги, шунингдек, кўча жиноятлари сезиларли даражада камайди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга миграция ҳолати, уюшган ва гиёҳвандлик жиноятларига қарши чора-тадбирлар, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижалари ҳақида маълумот берилди.

Марат Ахметжанов Президент томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш сиёсати концепцияси доирасида ички ишлар органлари ходимларининг ҳалоллигини текшириш бўйича пилот лойиҳанинг дастлабки натижалари ҳақида маълум қилди.

Вазир чет эл автомобилларини қонунийлаштириш жараёни ҳақида ҳам гапирди. Шунингдек, у жамият билан ҳамкорликда 2024-2028 йилларга мўлжалланган Жамоат хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари фуқаролик жамияти вакиллари ва журналистларга қарши қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва иғволарни фош этиш бўйича ишларни фаоллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Бундан ташқари, Президент мамлакатда ҳуқуқий тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш бўйича бир қатор топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар