Давлат раҳбари ҚР Бош вазирни қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Бош вазирнинг айтишича, 7 сентябргача Миллий режа тайёрланади ва Давлат раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Бу режа иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш, фуқароларнинг фаровонлигини ошириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимининг самарадорлигини ошириш, минтақавий сиёсатни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Асқар Мамин мамлакатда санитария-эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши ҳақида ҳисобот берди. Унга кўра, сўнгги икки ҳафта ичида вируснинг репродуктив индекси 1дан ошмайди ва ҳозирда 0,87 ни ташкил қилади. Юқумли ва интенсив терапия ётоқ жойларининг ҳажми 40%гача камайди. Бугунги кунга келиб, вакцинанинг биринчи компонент билан 6,7 миллиондан ортиқ одам ва иккинчи компонент билан 5,5 миллиондан ортиқ одам эмланди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаевга импортга қарамликни камайтириш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархининг кескин ўзгаришини олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўрим-йиғим кампанияси ва мамлакат иқтисодий ривожланишининг бошқа долзарб масалалари тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунида Президент Бош вазирга Мурожаатномани тўлиқ амалга оширишга қаратилган бир қатор аниқ топшириқлар берди. Давлат раҳбари мамлакат ижтимоий-иқтисодий аҳволини тубдан яхшилаш учун Ҳукумат ва вилоят ҳокимларининг мувофиқлаштирилган ва самарали иши муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар