Давлат раҳбари Қозоғистоннинг янги тайинланган элчиларига топшириқ берди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг янги тайинланган элчиларини қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президент Қозоғистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси этиб тайинланган Бейбит Атамқуловни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш, дўстона қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш муҳим эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у юқори даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

Президент Қозоғистоннинг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили этиб тайинланган Алибек Бақаевни ҳам қабул қилди.

Учрашувда Австрия ва соҳанинг халқаро ташкилотлари билан алоқалар жадаллигини ошириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.


Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг янги тайинланган элчиларига ҳамкор давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар