Давлат раҳбари Қозоғистоннинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Давлат раҳбарига жорий йилнинг 9 ойида пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг дастлабки натижалари, Миллий банкдаги олтин-валюта захиралари ва Миллий жамғарма маблағлари ҳолати тўғрисида маълумот берилди.

Президентга Миллий банк томонидан молиялаштириладиган инқирозга қарши ташаббусларнинг амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилди.

Ерболат Досаев Қозоғистоннинг 2020 ва 2021 йилларнинг охирига қадар иқтисодий ривожланиш прогнозини тақдим этди.

Учрашув якунлари бўйича Президент мамлакатнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.


Сўнгги хабарлар