Давлат раҳбари «Қозоғистон темир йўллари» компанияси раҳбарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон темир йўллари» МК» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сауат Мингбаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Қозоғистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йилдаги асосий фаолияти ва темир йўл транспортини янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди.

Сауат Мингбаев, шунингдек, Президентни компаниянинг айрим қонунчилик ва тартибга солувчи жиҳатлари тўғрисида хабардор қилди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари бир қатор аниқ топшириқлар берди. Хусусан, Қасим-Жомарт Тоқаев юк айланмаси, контейнер транзити ҳажмини ошириш, шунингдек, маҳаллий товарлар ташиш ҳажмини орттириш ва йўловчи ташиш сифатини яхшилаш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар