Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг номини ўзгартириш ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди
16 Июнь 16:06

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг номини ўзгартириш ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди

ULYTAÝ. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Улитауда бўлиб ўтаётган Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида Қозоғистон Республикасининг расмий номини ўзгартириш ҳақидаги фикрларга ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Иккинчи республика» тушунчаси муомалаги киритилгандан бери мамлакатнинг расмий номини ўзгартириш бўйича таклифлар тез-тез айтилаётганини таъкидлади.

«Стан» сўзи мамлакатимиз учун ҳам, ҳатто бутун Осиё учун ҳам бегона, деб ҳисоблайдиганлар бор. Бу ҳам мантиқан тўғри эмас. Чунки дунёда Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон, шунингдек Марказий Осиё давлатлари бор», — деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси номи билан мамлакатт тарихида муҳим шартномалар имзоланганини эслатди.

«Асосийси, биз 30 йил давомида мустақил мамлакатимиз Қозоғистон Республикаси номидан кўплаб халқаро шартномаларни имзоладик. Давлат чегарамизни белгилаб олдик. Бундай ҳолда мамлакатимиз номини ўзгартириш маъсулиятсиз қарор бўларди. Бу, аввало, миллий хавфсизлигимиз ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган ўта муҳим масаладир, – деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив