+7 (701) 759 90 19
USD 427.22 EUR 519.71
RUB 5.78 CNY 66.52
Янгиликлар

Давлат раҳбари: Қозоғистон Ҳиндистонга ёрдам беришга тайёр

4 Май 16:18
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари: Қозоғистон Ҳиндистонга ёрдам беришга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи номидан ва ўз номидан Ҳиндистон халқига COVID-19 вирусининг ҳалокатли авж олиши муносабати билан бирдамлигини билдирди, деб беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади Қозоғистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

Давлат раҳбари коронавирус чегара билмаслигини ва бутун дунёга тарқалишда давом этаётганини, тобора кўпроқ одамларга юқишини афсус билан қайд этди. У яқинларини вафот этган оилаларга ҳамдардлик билдирди ва касал бўлиб қолганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

«Ушбу қийин пайтда биз ҳиндистонлик дўстларимиз билан пандемияни олдини олиш учун кучларимизни бирлаштиришга ва давлатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Сизнинг доно раҳбарлигингизда Ҳиндистон ҳукумати мавжуд инқирозни енгиб, нормал ҳаётга қайтишни таъминлай олишига ишонаман», - дейилади Қозоғистон Президентининг телеграммасида.

Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модига Ҳиндистон янада барқарор ва фаровон бўлишига эришиш учун мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишда кучли ирода тилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив