Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Рамазон ойининг бошланиши билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Рамазон ойининг бошланиши билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Азиз ватандошлар!

Сизларни муборак Рамазон ойининг бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу дунё мусулмонлари учун маънавий янгиланиш даври.

Рамазон ойида ҳар доим бирдамлик ва уйғунлик, яхшилик ва меҳр-мурувват кўрсатилади. Рамазоннинг 30 кунида муҳтожларга ёрдам бериш ва хайр-эҳсон қилиш яхши анъанага айланган.

Афсуски, ушбу Рамазон ойи фавқулодда вазиятлар даврига тўғри келади. Шунинг учун жамоатни Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг тавсияларига риоя қилишга, эпидемияга қарши курашда бирдамлик ва масъулиятни намоён этишга чақираман.

Умид қиламанки, биз, қозоқ халқи, қонимизга сингиб кетган қадриятлар орқали ҳар қандай синовларни муносиб енгиб ўтамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!

Сўнгги хабарлар