+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 465.73
RUB 5.79 CNY 58.91
Янгиликлар

Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

21 Март 09:00
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади Йил бошидан буён миллий иқтисодиёт қийин аҳволда ривожланяпти - Президент Қозоғистонда 13 июль умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди

Азиз ватандошлар!

Сизларни чин юракдан Наврўз айёми билан табриклайман!

Наврўзи олам - бу янгилик ва бунёдкорлик руҳининг жарчисидир. Шу кунларда, Она Ер қайта туғилади ва ҳаёт янгиланади.

Ушбу ибратга тўла байрам - бу янгиланиш ва ёшариш, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик ва бирдамликнинг олтин устунидир.

Халқимиз йил бошини ҳар доим эзгу ниятлар, эзгу амаллар билан кутиб олади.

Ушбу қутлуғ кунда авлодлар ўртасидаги доимийлик, дўстлик ва меҳмондўстлик анъаналари нишонланади. Бизнинг теран маъноли қадриятларимиз, каттани ҳурмат ва кичикни иззат қилиш каби эзгу анъаналаримиз тантана қилади.

Наврўз - миллати ва динидан қатъи назар, барчани бирлаштирадиган миллий байрам. Ушбу байрам халқимизни фаровонлик, бирлик ва умумий манфаатларга чорлайди. Биз ҳар доим қийин пайтларда бир-биримизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Афсуски, бу йилги Наврўз байрами ноодатий вазиятга тўғри келди. Коронавирус пандемиясининг тарқалиши нафақат глобал иқтисодиётга, балки мамлакатимизга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бутун дунё қийин синовдан ўтмоқда.

Шу муносабат билан менинг Қарорим билан 2020 йил 16 март куни Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Давлат комиссияси тузилиб, фуқароларимиз соғлиғини сақлаш ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича аниқ чоралар кўрилди.

Умид қиламанки, бирдамлигимиз туфайли ушбу оғир даврни енгиб ўтамиз.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!

Наврўз ҳар бир оилага қувонч ва бахт олиб келсин!

Миллат ижобий ва фаровон бўлсин!


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив