Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Конституция куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Конституцияси куни муносабати билан Қозоғистон халқига табрик йўллади, деб хабар беради Ақорда расмий сайти.

Азиз ватандошлар!

Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайман!

25 йил олдин Биринчи Президент - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан амалдаги Конституция қабул қилинди. Ушбу қадам чуқур илдиз отган давлатчилигимизни кенг ривожланиш йўлига бошлаб, қийин геосиёсий вазиятда Қозоғистон Республикасининг тараққиёт йўлини белгилаб берди.

Конституциямизда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тузилиш тамойиллари адолатли жамият ва кучли давлатнинг маҳкам устунига айланди.

Халқ ҳокимиятчилиги, тенглик, бирлик, қонун устуворлиги каби муқаддас тамойиллар давлатнинг асосий принципига айланди ва Қозоғистоннинг келажакдаги ҳар томонлама ривожланиш мазмунини ойдинлаштирди.

Конституциямиз замон руҳига ва фуқароларимиз эҳтиёжларига жавоб беради ва сиёсий тизим ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган.

Биз давлатнинг мустаҳкам конституциявий пойдеворига асосланган ҳолда мамлакатда ҳамжиҳатлик ва сиёсий барқарорликни сақлаймиз ва фуқаролик жамияти билан конструктив муносабатларни ўрнатишда давом этамиз. Ишончим комилки, биз биргаликда мавжуд қийинчиликларни енгиб, мақсадларимизга эришамиз.

Юртимизга тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик тилайман!


Сўнгги хабарлар