Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Ғалабанинг 75 йиллиги билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Ғалаба куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.

Азиз ватандошлар!

Барчангизни Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу байрам қонхўр душманни енгиб Ватанини ҳимоя қилган ота-боболаримизнинг ўчмас қаҳрамонлиги нишонлайди.

Қозоғистонликлар қийин пайтларда қаҳрамонлик ва фидойиликнинг ёрқин намунасини намойиш этдилар. Фронтга кетган 1,2 миллион фуқаронинг ярми қайтмади.

Талғат Бигелдинов, Сергей Луганский, Леонид Беда, Алия Молдағулова, Маншук Маметова, Иван Павлов, Бауржан Момишули, Сағадат Нурмағамбетов, Малик Ғабдуллин, Хиуаз Доспанова, Рақимжан Қошқарбаев ва бошқаларнинг номлари абадийдир.

Уруш пайтида Қозоғистонга кўчирилган юзлаб саноат корхоналарида минглаб ватандошларимиз меҳнат қилдилар ва Буюк Ғалабага ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ўнта ўқнинг тўққизтаси Қозоғистон қўрғошинидан ишланди. Қишлоқлар аскарларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун ўзларини аямасдан меҳнат қилишди.

Биз жасур катта авлод учун абадий қарздормиз. Уларнинг жасорати ва матонати, қаҳрамонлиги ва ватанпарварлиги туфайли биз тинч-тотув кунларда яшаяпмиз ва порлоқ келажакка қадам қўйдик.

Бу йил байрам ўзгача вазиятга тўғри келди, аммо фаҳрийлардан ҳеч бири эътиборидан четда қолгани йўқ.

Фахрийларимизга соғлиқ ва фаровонлик тилайман!

Юртимизда доимо тинчлик ва осойишталик бўлсин!

Сўнгги хабарлар