Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Бирлик куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ватандошларни Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

***

Азиз ватандошлар!

Сизларни Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Биринчи Президент - Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган ушбу байрам асрлар давомида қозоқ заминида мустаҳкам ўрнашиб келган дўстлик ва бирлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч каби азиз қадриятларга асосланади.

Мустақиллик даврида асос солинган «хилма-хиллигимиз - бирликда» тамойили Қозоғистоннинг кўп қиррали маданияти ва анъаналарини бебаҳо бойликка айлантирди. Бирдамлик ва ватанпарварлик миллий кодимизнинг асосидир.

Халқимиз адолатли ва ривожланган давлат қуриш ва мамлакатимиз равнақи йўлида умумий манфаатларга эга.

Жамиятдаги барқарорлик ва тотувлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва бунёдкорлик ишлари орқали ҳар қандай қийинчиликларни енгиб, мақсадларимизга эришамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Ҳар бир оилада тинчлик ва ўзаро тушуниш бўлсин!

Сўнгги хабарлар