Давлат раҳбари Қозоғистон агроинновацион корпорациясига ташриф буюрди

None
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятига ташрифи чоғида Кўкшетау шаҳридаги «Қозоғистон агроинновацион корпорацияси» МЧЖ фаолияти билан танишди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга йилига 3 мингга яқин қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарадиган корпорациянинг технологик жараёни ва маҳсулот намуналари кўрсатилди.

Давлат раҳбарига қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш цехларини бориб кўрганидан сўнг корхонанинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Корхона раҳбариятининг таъкидлашича, ишлаб чиқариш майдонида қўшимча омбор, маъмурий ва турар-жой биноси қурилган. Иккита янги ишлаб чиқариш блокини қуриш ишлари якунланмоқда. Европа ва Жанубий Кореядан роботик пайвандлаш, фрезалаш марказлари ва дастгоҳлари харид қилинди. Бу ерда тракторлар, комбайнлар, экскаваторлар, ўроқ ва комбайнлар, тиркалар, тиркамалар, юк кўтарувчилар, пуллуклар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади. Кейинги уч йилда 121 миллиард тенгелик 6500 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳозир корпорацияда 300 га яқин киши меҳнат қилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев корхона ишчилари билан суҳбат чоғида маҳаллий машинасозлик саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, уларнинг ишларига муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаев вилоятдаги машинасозлик саноатининг аҳволи тўғрисида маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, 5 йил ичида ишлаб чиқариш саноати 2,6 баробар, машинасозлик 3,2 баробар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги 6,9 баробар ошди. 2022 йилда ушбу соҳага 3 миллиард тенге сармоя киритилган.

Президент машинасозлик корхоналари раҳбарлари билан ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан фикр алмашиб, бу соҳани давлат қўллаб-қувватлаётгани, уларнинг меҳнати, сифатли маҳсулотлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари амалий ташриф билан Ақмола вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари Ақмола вилоятида Малик Габдуллин номидаги Фуқаро муҳофазаси академиясида бўлиб, талабаларга маъруза қилди.

Фото: Ақорда


Сўнгги хабарлар