Давлат раҳбари Қостанай вилоятига ташриф буюрди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қостанай вилоятида музқаймоқ ва ферментланган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Милх» МЧЖ фаолияти билан танишди, деб хабар беради Ақорда.

Президентга пастеризация қилинган сутни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш замонавий ускуналар намойиш этилди. Корхона кунига 130-150 тонна сутни қайта ишлашга қодир.

Компания 120дан ортиқ турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқаради, уларнинг 30 фоизи Россиянинг чегара ҳудудларига экспорт қилинади. Заводда 710 киши ишлайди. Хом ашёларни вилоятдаги 12 мингдан зиёд хусусий фермер хўжаликларидан сотиб олишади.



Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг ишлаб чиқаришни кўпайтириш режалари билан танишди, юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имкон берадиган замонавий технологияларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади.



Президент Қозоғистон халқига Мурожаатида агросаноат мажмуасини ривожлантириш билан боғлиқ қатор вазифаларни белгилаб берди. Бугун у тадбиркорларни мурожаатни амалга оширишда фаол бўлишга чақирди.



«Мен Мурожаатнинг ҳар бир сатрини чуқур ўйлаган ҳолда ёзганман. Мурожаатда қайд этилган вазифаларнинг ҳаммасини бажариш мумкин. Мен барча раҳбарларни, тадбиркорларни Мурожаатни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф қиламан», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Шунингдек, Президент, иш билан таъминлаш бўйича Йўл харитасини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

«Бандлик йўл харитаси давлат ва Ҳукумат олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Ҳозирда аниқ сабабларга кўра ҳал қилинмаган кўплаб вазифалар Бандлик бўйича йўл харитаси орқали ҳал қилинмоқда. Уй-жой коммунал хизматлари, ҳам ижтимоий инфратузилма масалалари ҳал қилинмоқда», - деди Президент.



Хулоса сифатида Президент хайрия ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширгани учун компания раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Йиғилиш қатнашчилари Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини ва Мурожаатида белгиланган мақсадларга эришишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Сўнгги хабарлар