Давлат раҳбари коронавирусдан вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «BIZ BIRGEMIZ» онлайн-форумида коронавирусдан вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан Қозоғистон ҳам коронавирус эпидемиясига қарши курашмоқда. Бу, албатта, жуда катта ва мураккаб иш. Шу муносабат билан давлат мисли кўрилмаган чораларни кўрмоқда. Коронавирус билан курашиш учун бюджетдан катта маблағ ажратилди. Кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тарқатилди. Кичик ва ўрта бизнесга бир қатор имтиёзлар берилди. Елбасы ташаббуси билан ташкил этилган «Birgemiz« жамғармаси ҳам катта миқдордаги маблағ ажратиб муҳтожларга реал ёрдам кўрсатмоқда», - деди Президент.

Президент бу иш «Nur Otan» партияси томонидан фаол олиб борилаётганини таъкидлади.

«Буларнинг барчаси бизнинг бирлигимиз кучли эканлигидан далолат беради. Аммо ушбу юқумли юқумли касаллик фуқароларимизнинг соғлиғи ва ҳаётига, аҳолининг турмуш фаровонлигига таҳдид солади. Аввало ушбу касалликдан вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдираман. Шунингдек, вирусни юқтирганларга тезроқ шифо тилайман», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар