Давлат раҳбари Конрад Аденауэр фонди вакили Томас Хельмни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Қозоғистондаги ваколатхонаси директори Томас Хельмни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда Томас Хельм Давлат раҳбарига Фонднинг Қозоғистондаги фаолиятининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган лойиҳалар ва ташкилотнинг мамлакатимиз билан ҳамкорлиги истиқболлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ваколатхона раҳбари Қозоғистондаги рақамлаштириш, энергетика, дуаль таълим, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантириш, шунингдек маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ фикрларини ўртага солди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Томас Хельмга яқинда ўзининг Германияга қилган сафари натижалари ҳақида айтиб, Қозоғистоннинг ушбу мамлакат билан атрофлича ҳамкорлик қилишга катта эътибор қаратишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар