+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Давлат раҳбари Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

1 Май 17:20
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи: 1 млрд долларлик шартномалар имзоланади

Давлат раҳбарлари қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувдан кейинги вазиятни муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаров ва қирғиз халқига ватандошлари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Қозоғистон Президенти бундай чегара муаммолари фақат ўзаро тушуниш ва яхши қўшничилик шароитида тинч йўл билан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади. Душанбеда бўлиб ўтадиган юқори даражадаги музокараларга омад тилаб қолди.

Шунингдек, Садир Жапаров билан суҳбат чоғида Давлат раҳбари, агар керак бўлса, Қозоғистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди.

Садир Жапаров Қозоғистонга дўстона ниятлари учун миннатдорчилик билдирди ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан барча ҳамкорлик масалаларини зудлик ҳал қилиш учун доимий алоқада бўлишини айтди.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Қозоғистон Президенти Қирғизистон билан чегарадаги қўшни давлатлар ва уларнинг фуқаролари учун хавф туғдирадиган кескин вазиятдан хавотир билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, чегарани белгилаш каби қийин масалалар ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган конструктив музокаралар орқали ҳал қилиниши керак. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу ҳолатда ўзини тутиш ва зўравонликдан қочиш муҳимдир.

Қасим-Жомарт Тоқаев келажакда бундай тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича самарали келишувга эришиш учун Душанбеда юқори даражадаги учрашув ўтказиш тўғрисида келишувни қўллаб-қувватлади. Имомали Раҳмон Қасим-Жомарт Тоқаевга чегара можароси тарихи ва ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди.

Икки давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашиш учун доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. Икки мамлакат ваколатли органлари юқори даражадаги учрашувга тайёргарлик кўришмоқда.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив