Давлат раҳбари ҚХА Раиси ўринбосарини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Халқ Ассамблеяси Раисининг янги тайинланган ўринбосарлари Акбаржон Исмоилов ва Аурика Дякни табриклаб, уларнинг бой тажрибаси янги масъулиятли лавозимни бажаришда ёрдам беришига ишонч билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Шу билан бирга, ҚХА Раиси ўринбосари – Котибият мудири Марат Азилханов Президентга Ассамблеянинг бўлажак XXXII сессиясига тайёргарликнинг бориши тўғрисида ҳисобот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамжиҳатлик ва барқарорлик жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган комплекс ислоҳотлар муваффақиятининг асосий шарти эканини таъкидлади. Давлат раҳбарининг фикр билдиришича, ушбу вазифани амалга оширишда Ассамблея алоҳида ўрин тутади.

Президент барча этник гуруҳлар вакиллари ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, Қозоғистон халқини янада жипслаштириш бўйича янги ёндашувлар ва аниқ қадамлар муҳимлигига эътибор қаратди.

Йиғилиш якунида Президент ҚХА фаолиятининг муҳим йўналишларини қайд этди. Шунингдек, Ассамблеянинг бўлажак сессиясида бир қатор долзарб ғоявий-амалий масалалар кўтарилишини маълум қилди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар