Валюталар курси:
    usd/kzt 426.01 eur/kzt 493.75

    rub/kzt 6.05 cny/kzt 66.62
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 6 °С
Алматы: 13 °С

Давлат раҳбари «ҚазТрансГаз» АЖ бошқаруви раисини қабул қилди

9 Сентябрь 19:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг саккиз ойи давомида «ҚазТрансГаз» компаниялар гуруҳининг ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қайрат Шарипбаев Президентга магистрал трафик ҳажми ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошиб, 65,4 миллиард куб метрга етганини айтди. Миллий операторнинг даромади 8 ой мобайнида 6 фоизга ошиб, 1 342 трлн тенгени ташкил этди. Соф фойда 55 фоизга ошди ва 304 млрд тенгени ташкил этди.

Давлат раҳбарига жорий йилда маҳаллий газ истеъмолчиларини 158,8 миллиард тенгега субсидиялаш чора-тадбирлари, шунингдек, бюджетга 128,4 миллиард тенге миқдоридаги солиқ ва бошқа тўловлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайрат Шарипбаевнинг сўзларига кўра, компаниянинг соф даромади ички газ ташиш тизимини сақлаб қолиш ва қарз юкини камайтириш учун сарфланади. «ҚазТрансГаз» АЖ компаниялар гуруҳи саккиз ойда 995 миллион доллар миқдоридаги кредитни тўлади.

Давлат раҳбарига газ транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш лойиҳалари, хусусан, Манғистау вилоятида газ транспорти инфратузилмасини реконструкция қилиш, «Бейнеу – Бозой – Чимкент» магистрал газ қувурининг иккинчи линияси қурилиши, Қашаганда газни қайта ишлаш заводларини қуриш, шунингдек, «ҚазТрансГаз» АЖни рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Президент мамлакатни газ билан таъминлаш бўйича таклиф қилинган лойиҳалар ва чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Қайрат Шарипбаевга мамлакат газ саноатини ривожлантиришга қаратилган бир қатор вазифаларни юклади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар