+7 (701) 759 90 19
USD 425.85 EUR 499.78
RUB 5.82 CNY 65.87
Янгиликлар

Давлат раҳбари «KazRost Engineering Ltd.» компаниясига борди

27 Июль 15:29
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари «KazRost Engineering Ltd.» компаниясига борди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Ақмола вилоятига иш сафари Россиянинг «Ростсельмаш» компанияси билан ҳамкорликда VECTOR410KZ ва ACROS ғалла йиғим-терим комбайнларини йиғадиган «KazRost Engineering Ltd.» корхона иши билан танишишдан бошланди.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги раиси Президентга озиқ -овқат ва ёқилғи нархи тўғрисида ҳисобот берди Давлат раҳбари Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди ҚР Президенти Молиявий мониторинг агентлиги раисини  қабул қилди

Давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги техникалари ва тракторларини йиғиш устахонасида бўлди, деб хабар беради Kazinform Ақорда га таяниб.

Компания директори Қайрат Қалманбаевнинг сўзларига кўра, ўтган йили қиймати 29,5 миллиард тенге бўлган 504 та комбайн ишлаб чиқарилган. Жорий йил охирига қадар 598 та комбайн ва YTO русумли 300 ғилдиракли тракторларнинг тўрт моделини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Айни пайтда корхонада 162 киши ишлайди.

Давлат раҳбари компания маҳсулотлари Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари учун муҳим эканлигини таъкидлади.

«Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш биз учун устувор вазифадир. Ҳукумат қишлоқ хўжалиги масалалари билан шуғулланиши керак. Дунёда нима бўлаётганини кўряпсизми. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 40 фоизга ошди. Биз мамлакатда нархларни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Аммо бу осон эмас. Ушбу муаммоларни ҳал қиламиз. Албатта, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакат бўлиши керак. Аслида биз ўзимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлашга ўтишимиз керак. Ҳозир биз йирик компаниялар ва инвесторлар билан ишлаяпмиз», - деди Президент.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив