Давлат раҳбари қарағандилик спорт фахрийсига ташаккурнома йўллади

Фото:
QARAĞANDY. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанди вилоятининг Шет туманида яшовчи 73 ёшли, спорт фахрийси Дарибай Оспановга миннатдорчилик мактуби йўллади, дея хабар беради Кazinform ҳокимликга таяниб.

Вилоят ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев фахрийга Президент номидан ташаккурнома, соат ва Бурабайдаги дам олиш уйига йўлланма топширди. Оқсоқолга жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан спорт анжомлари сертификати топширилди.

«Мен жуда таъсирландим. Тўғриси, Президентимизнинг оддий халқ ҳаётини кузатаётганидан ҳайратдаман. Қасим-Жомарт Тоқаев менинг кўп йиллик меҳнатимни пайқаганидан жуда хурсандман. Ўғилларимиз билан биргаликда бутун мамлакат умидини оқлашга ҳаракат қиламиз», — деди Дарибай Оспанов.

Қарағанди вилоятининг Ағадир қишлоғида яшовчи Оспановлар оиласи ҳақида кўпчилик билади. Улар халқаро майдонларда 31 марта ғалаба қозонишган. Ғолиблар шарафига Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳияси 18 марта янгради.

Пауэрлифтинг бўйича икки карра Қозоғистон чемпиони, икки карра Осиё ва жаҳон чемпиони, хизмат кўрсатган мураббий Дарибай Оспанов 1949 йилда темирйўлчилар оиласида туғилган. У ота-онаси изидан бориб, бутун умрини темир йўлга бағишлади. У ёшлигидан спорт билан шуғулланган. У сўнгги 18 йил давомида пауэрлифтингга жуда қизиқди. У 2010 йили Филиппинда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 140 кг оғирликдаги штангани кўтариб, илк ғалабасини қўлга киритди.

Дарибай Оспанов уч нафар фарзандни тарбиялаб, уларнинг барчасида спортга меҳр уйғотди. Кичик ўғли Қараманни 13 ёшиданоқ ўзи тарбиялаган. Натижада Қараман Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, пауэрлифтинг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси бўлди. У нафақат мусобақаларда қатнашади, балки ўзи туғилиб ўсган Ағадир қишлоғида ҳам болаларни тарбиялайди.

Катта ўғли Алмаз Оспанов Қозоғистон Республикаси халқаро спорт устаси, юқори тоифали мураббий. Ўртанча ўғли Манас Оспанов спорт устаси бўлди. Сулола ёшлари ҳам бундан қолишмайди. Дарябой Оспановнинг набираси Айтас пауэрлифтинг бўйича мусобақаларга бир неча бор қатнашиб, спорт устаси меъёрларини бажарди.

Дарибай Оспанов бу билан тўхтаб қолмайман, дейди. У ҳафтасига беш марта машғулотларни давом эттирмоқда ва бу йилги халқаро мусобақаларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш учун ўғиллари билан бирга йиғилмоқда.

«Октябр ойида Мўғулистонда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни режалаштирганмиз, июн ойида эса Ҳиндистонга жўнаб кетамиз. Биз доимо тайёрланамиз. Спортда узоқ умр кўришнинг асосий сири ётиш эмас, балки мунтазам равишда машқ қилиш, қоннинг яхши айланиши учун ташқарида югуришдир. Шу билан бирга, олдимизга мақсадлар қўйишимиз ва уларга эришишимиз керак. Мақсадим - хизмат кўрсатган спорт устаси унвонини қўлга киритиб, бир неча бор чемпион бўлиш, – дейди спорт фахрийси.

Фото: Қарағанди вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар