Давлат раҳбари Қарағанди вилояти ҳокимини қабул қилди

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбекни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президентга Қарағанди вилоятининг ўтган 10 ойдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги ва сармоя соҳалари жадал ривожланаётгани маълум қилинди.

Женис Қасимбекнинг сўзларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,1 триллион тенгени (1,5 фоизга ўсиш) ташкил этди.

Қайта ишлаш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш 6,3 фоизга ошди.

Вилоят иқтисодиётига 522,2 миллиард тенге (ўсиш 8,5 фоиз) инвестиция киритилди, унинг асосий қисми (92 фоиз) хусусий инвестициялар ҳиссасига тўғри келди. 2022 йилнинг январ-октябр ойларида 414,4 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга кўпдир.

Давлат раҳбарига Қарағанди вилоятида автомобил йўлларини ривожлантириш, аҳолини сув билан таъминлаш масалалари юзасидан маълумот берилди.

Женис Қасимбек «АрcелорМиттал Темиртау» компаниясидаги вазият ҳақида ҳам гапириб берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар