Давлат раҳбари ишчи ташриф билан Алмати шаҳрига келди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алматига ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

Ташриф давомида Президент шаҳардаги модернизация лойиҳалари ва бир қатор инфратузилма объектлари қурилиши билан танишади.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, коронавирус инфекциясини мобил скрининг орқали аниқлаш марказига ташриф буюради. Ботаника боғини қайта тиклаш жараёни билан танишади ва қурилаётган ижтимоий хизмат кўрсатиш уйини бориб кўради.





Сўнгги хабарлар