Давлат раҳбари иш сафари билан Туркистон вилоятига борди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иш сафари доирасида Туркистон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Президент ташриф давомида Сардоба сув омборидаги авария оқибатларини бартараф этиш ишлари, жабрланганлар учун уй-жой қурилиши билан танишиш ҳамда аҳоли билан учрашиш учун Мақтаарал туманига ташриф буюради.

Кейин Арисга боради. У ерда у ўтган йили портлаш содир бўлган ҳарбий қисмни тиклаш ишлари билан танишади, аҳоли учун янги қурилган ва таъмирланган уйлар, реконструкция қилинган темир йўл станциясини бориб кўради.

Иш сафари якунида Қозоғистон Президенти Туркистонга ташриф буюради, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, «Саёҳат маркази« фаолияти билан танишади ва янги қурилган «Ипак йўли« боғини бориб кўради», - деб ёзди Б. Уали Facebook саҳифасида.

Сўнгги хабарлар