Давлат раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби билан учрашди

None
PARIS. Кazinform – Давлат раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котиби Матиас Корман билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Францияга расмий ташрифи доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби Матиас Корман билан учрашди. Учрашувда Президент Қозоғистон ва ИҲТТ ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик даражасини таъкидлади.

«Кеча Президент Макрон билан учрашувда икки томонлама муносабатларимизнинг кўп жиҳатлари бўйича позициямизга аниқлик киритдик ва муҳим ҳужжатларни имзоладик. Шу билан бирга, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан алоқалар Қозоғистон учун доимо устувор йўналишлардан бири бўлиб келганини қайд этишни истардим. Ташкилотингиз билан доимий алоқада бўлишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, ташкилотнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш борасидаги тавсия ва маслаҳатлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз»

, — деди Президент.

Ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўйганидан бери Қозоғистон ИҲТТнинг 42 та ҳуқуқий ҳужжатини имзолади, 37 та орган ишида иштирок этади ва турли соҳавий ҳужжатларнинг фаол аъзоси ҳисобланади. Шу билан бирга, Қозоғистон ИҲТТнинг Евроосиё мамлакатлари рақобатбардошлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича минтақавий ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлайди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳукумати ва ИҲТТ ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида қўшма ташаббуслар кўламини кенгайтириш ташкилот билан кейинги ҳамкорликда муҳим қадам бўлади. Ўз навбатида Матиас Корман Қозоғистоннинг ташкилот билан муваффақиятли ҳамкорлигига ижобий баҳо берди. Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўртасидаги ўзаро англашув меморандумига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди. Давлат раҳбари ташкилотнинг «Фахрий меҳмонлар китоби»га ҳам эсдалик дастхатини қолдирди.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар