Давлат раҳбари ИҲТ Бош котиби билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳиссейн Браҳим Таха билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Учрашувда Қозоғистон Президенти ва ИҲТ Бош котиби минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, Қозоғистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ИҲТ фаолиятини сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилувчи инклюзив платформа сифатида юқори баҳолади.

Давлат раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирар экан, Қозоғистон ташкилот доирасида мусулмон давлатлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканини тасдиқлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиссейн Браҳим Таҳани Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этишга таклиф қилди. Ушбу форум шу йилнинг кузида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар