Давлат раҳбари Ғарбий Қозоғистон вилояти фаол ёшлари билан учрашди

None
ОRAL. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ғарбий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи чоғида Ақсай шаҳридаги Ёшлар ресурси марказида вилоят фаол ёшлари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент билан учрашган ёшлар эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Бўрли тумани Успен қишлоғидаги мактаб-боғча мажмуаси директори Асилхан Қармисов шаҳарда таълим олган бўлса-да, туғилиб ўсган масканига қайтиб, қишлоқни ободонлаштириш йўлида меҳнат қилаётганини таъкидлади.

photo

Ақсай шаҳридаги 5-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Анастасия Золотарь қозоқ тили ва адабиёти бўйича бир қанча республика танловлари ғолиби. Қозоғистондек келажаги порлоқ мамлакатда туғилиб, таълим олаётганидан бахтиёр эканини таъкидлади.

Туркистон вилоятида туғилган Диёр Нуруллаев «Серпин» дастури бўйича Махамбет Ўтемисов номидаги Ғарбий Қозоғистон давлат университетида олий таълим олди. Ҳозир Ақсай шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида физика фанидан дарс бермоқда. У Давлат раҳбаридан моношаҳарларни ривожлантириш дастурида ёш мутахассисларни уй-жой билан таъминлаш имкониятларини кўриб чиқишни сўради.

Тадбиркор Кристина Омеляшко Президентга «Бизнес бастау» дастуридан грант олгани ва севимли бизнесини муваффақиятли бизнесга айлантиргани ҳақида гапириб берди. Кристина ишлаб чиқарган матоларни нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижликлар ҳам сотиб олади.

photo

Президент юрт келажаги ёш авлод қўлида эканини алоҳида таъкидлаб, меҳнаткаш ёшларни, уларнинг ғоя ва таклифларини давлат доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев иқтидорли ёшларга кенг йўл очиш зарурлигини қайд этди.

Шу билан бирга, Президент Ақсайга 23 йил аввал келганини эслаб, ҳозир шаҳар ободонлаштирилгани, кўчалар файзли ва озода эканини таъкидлади.

Ақсай шаҳридаги Ёшлар ресурси маркази маҳаллий аҳолига бир неча йўналишда хизмат кўрсатади. Хусусан, марказда «Болашақ» коворкинг майдони ва «Аяла» хайрия дўкони жойлашган. NЕЕТ ёшларини иш билан таъминлаш билан шуғулланувчи Ёшларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам мавжуд. Марказ мутахассислари томонидан ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келаётган ўсмирлар ва инсонларга психологик ёрдам кўрсатилмоқда.


photo

photo

Сўнгги хабарлар