+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятлар вазирини қабул қилди

16 Сентябрь 16:15
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятлар вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильинни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қабул қилинади – ҚР Президенти ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди Давлат раҳбари Жамбил вилояти ҳокимини қабул қилди

Президентга қайта ташкил этилган вазирлик тузилмаси, саноат хавфсизлиги соҳасидаги баъзи функцияларни бошқа давлат идораларидан бериш, давлат моддий ресурсларини ўтказиш жараёни, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги таркибидаги ҳарбий қисмларни алмаштириш тўғрисида маълумотлар берилди.

Юрий Ильин департамент шахсий таркиби номидан Қозоғистоннинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича давлат хизмати ташкил этилганлигининг 25 йиллигига тўғри келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмасини қайта тиклаганлиги учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Президентга жорий йилнинг 8 ойи давомида фавқулодда вазиятлар, табиий ва техноген бахтсиз ҳодисалар сонининг камайиши, шунингдек, ҳалок бўлганлар сони тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунида давлат раҳбари вазирлик олдида янги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш, турли хил фавқулодда вазиятлар сонини камайтириш, қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш, қор бўронларига тайёргарлик, шунингдек, баҳорги тошқинларнинг олдини олиш ва аҳоли пунктларини сув босиш хавфини олдини олиш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.






Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив