Валюталар курси:
    usd/kzt 434.48 eur/kzt 492.61

    rub/kzt 5.68 cny/kzt 68.44
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -13 °С
Алматы: -1 °С

Давлат раҳбари Эрон Президенти билан телефон орқали сўзлашди

20 Май 18:40

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Томонлар Қозоғистон-Эрон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ҳасан Руҳоний Эрон Қозоғистон билан савдо айланмасини орттиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг потенциалидан, шунингдек Каспий денгизи бўйлаб ўтувчи мультимодал даҳлиздан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Эрон томони юк ташиш ҳажмини ошириш учун ушбу йўналишларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича биргаликда ишлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш учун ҳукумат даражасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Давлатлар томонидан COVID-19 эпидемиясига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эрон Президенти Қозоғистон раҳбарияти томонидан эпидемия тарқалишининг олдини олиш бўйича қабул қилинган қарорлар ва ҳаракатларни, шунингдек, аҳоли орасида коронавирусни аниқлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.

Суҳбат охирида Ҳасан Руҳоний Қасим-Жомарт Тоқаевни Теҳронга расмий ташриф буюришга таклиф қилди.
Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар