Валюталар курси:
    usd/kzt 441.74 eur/kzt 476.15

    rub/kzt 5.51 cny/kzt 62.61
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+22+24℃

Давлат раҳбари Елена Рибакинани янги ғалабаси билан табриклади

20 Март, 10:15

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Елена Рибакинани табриклади, дея хабар беради Кazinform Давлат раҳбари сайтига таяниб.

«Индиан-Уэллсдаги нуфузли турнирда ғолиб чиққан Елена Рибакинани @lenarybakina табриклаймиз!» Спортчимиз юксак маҳорат, ғалабага бўлган букилмас ирода ва спортда юксак маданият намунаси кўрсатди. Ишонаманки, Елена бундан кейин ҳам дунёнинг энг яхши кортларида янги ютуқларга эришади!», - деб ёзди Давлат раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина илк бор Индиан Уэллс мастерс турнирида чемпион бўлди.


Муаллиф:

Бекабат Узаков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар