Давлат раҳбари бюджет трансфертлари миқдори тўғрисидаги Қонунни имзолади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг «Республика ва вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахт бюджетлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган умумий характердаги трансфертлар ҳажми тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб хабар беради Ақорда.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битимини (хусусий сектор ва иқтисодиётнинг янада барқарор тикланишида хўжалик юритувчи субъектларга асосланган ривожланиш сиёсатини молиялаштириш учун кредит) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади. .

Қонунлар матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар