Давлат раҳбари Бош прокурорни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош прокурор Ғизат Нурдаулетовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатда қонун устуворлиги ва ҳуқуқий тартибот тўғрисида маълумот берилди. Бош прокурор фавқулодда ҳолат даврида жиноятчилик даражаси камайганини таъкидлади.

Қозоғистон Президентига йирик жиноий ишларнинг тергов қилиниши ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, инқирозга қарши чоралар ижросини диққат билан кузатиб бориш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Президент бир қатор аниқ топшириқлар берди.
Сўнгги хабарлар