Давлат раҳбари боксчи Жанибек Алимханулига табрик телеграммаси йўллади
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Давлат раҳбари жаҳон миқёсида ринг устасига айланган боксчилар кам эмаслигини, Жанибек Алимханули Қозоғистон бокс мактабини оммалаштиришга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
– Машаққатли меҳнатингиз ва букилмас иродангиз туфайли қозоқ бокс услубининг устунлигини яна бир бор намоён этдингиз. Бу ажойиб ютуқ ёшларимизнинг спортга, айниқса, боксга қизиқишини янада ошириши шубҳасиз. Катта спортдаги ҳар бир қадамингиз улар учун ибратдир. Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга фаровонлик, спортда улкан муваффақиятлар тилайман!
Эслатиб ўтамиз, бугун Жанибек Алимхонули ўрта вазн тоифасида WBО йўналиши бўйича тўлақонли жаҳон чемпиони бўлди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) расмий қарорига кўра қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимхонулин WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида тўлақонли жаҳон чемпиони деб эълон қилинди.