Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси раиси Абдулла Шаҳид билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳидни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Абдулла Шаҳидга эҳтиром кўрсатар экан, унинг ташрифи Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.


Президент глобал тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда Жаҳон ташкилотининг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Абдулла Шаҳиднинг БМТ Бош Ассамблеяси раиси сифатидаги фаол фаолиятини юқори баҳолади.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси инсоният учун энг зарур ечимларни таклиф қилиш мақсадида ретакчиларнинг конструктив тарзда бирлашиши йўлида ноёб имкониятдир. Ушбу муҳим тадбирни муваффақиятли амалга оширишга қўшган ҳиссангизни ҳурмат қиламиз, – деди Давлат раҳбари.

Ўз навбатида, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси мамлакатга, Марказий Осиёга илк бор ташриф буюраётганини айтиб, Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги 30 йилдаги кўп режали ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди. йил Шунингдек, Қозоғистон Президенти ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Конститутсияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказилган референдумни юксак баҳолади.

Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йил 13-15 сентабр кунлари пойтахтда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII cъезди бўлиб ўтишини таъкидлаб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Абдулла Шаҳид жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари йиғилишини муҳим минбар деб атади ва съезд мақомини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, дунёнинг кўплаб мамлакатларида одамларни эътиқодига кўра камситиш оқибатида тушунмовчиликлар юзага келади. Шу боис БМТ Бош Ассамблеяси раиси динлар етакчиларининг еттинчи съезди томонидан дунё тинчлигини таъминлашга кўмаклашиш асосий хабар бўлишига ишонч билдирди.

Аввал хабар берганимиздек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳид 11-12 август кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Ташриф доирасида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, ҚР Парламенти Сенати раҳбарияти, фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, Қозоғистондаги БМТ мамлакат жамоаси билан учрашувлар режалаштирилган.

Фото: aqorda.kz


Сўнгги хабарлар