Давлат раҳбари БАА Президенти билан учрашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди, дея хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БАА президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан мамлакатнинг янги сайланган Президенти, Абу-Даби ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда ҳукмрон сулола аъзолари ва Амирликлар халқига ҳамдардлик билдириш учун БААга келди.


Лидерлар Абу Дабидаги Қасру-л Мушриф президентлик саройида учрашди. Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди ва Шайх Халифанинг мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссасини таъкидлади.


«Амирликнинг кўплаб ютуқлари, ҳам ички, ҳам халқаро миқёсда, шайх Халифанинг номи билан боғлиқ. Унинг доно раҳнамолигида БАА Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг қатъий тарафдори, шунингдек, бутун араб дунёси учун жадал иқтисодий ўсиш ва ижтимоий тараққиёт намунаси бўлди. Шунинг учун биз унинг ўлимини нафақат БАА, балки бутун дунё жамоатчилиги учун катта фожиа деб биламиз», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён Қозоғистон ва БАА ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини таъкидлади. Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА Президенти этиб сайлангани билан табриклади ва унинг раҳбарлигида БАА бундан кейин ҳам гуллаб-яшнашига ишонч билдирди.


БАА президенти, ўз навбатида, Қозоғистон раҳбарига шундай оғир вазиятда шахсан ташриф буюриб, қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, пойтахт кўчаларидан бирига шайх Халифанинг номи берилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув якунида давлат раҳбари БАА президентининг Қозоғистонга ташриф буюриш таклифига ойдинлик киритди.



Сўнгги хабарлар