+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

Давлат раҳбари баҳорги экиш ишлари билан танишди

29 Май 18:20
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари баҳорги экиш ишлари билан танишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятига ташрифи давомида «Ен-Дала» масъулияти чекланган жамиятининг қишлоқ хўжалиги майдонларига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар

Қозоғистон Президентига қишлоқ хўжалигини техник жиҳатдан жиҳозлаш ва ҳосилдорликни оширишга мўлжалланган ерга ишлов бериш технологиялари, шунингдек, А.Бараев номидаги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқарилган элита уруғларидан фойдаланиш тўғрисида маълумот берилди.

Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржиқпаев Президентга агросаноат мажмуасини ривожлантириш, минтақада қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвачиликни ривожлантириш режалари, шунингдек, пойтахтнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.



ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатда баҳорги экиш жараёни ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратиш бўйича кўрсатмаларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.



Қозоғистон Президенти давлат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта аҳамият беришига тўхталиб, қишлоқ хўжалик ерларидан унумли фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.











Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив