Давлат раҳбари Ҳазрат-Султон масжидига борди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳазрат-Султон масжидига бориб, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг янги сайланган бош муфтийси Науризбай хожи Тағанўғли билан учрашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон Президенти бош муфтийни янги лавозими билан табриклаб, фаолятига муваффақиятлар тилади.

Учрашувда юртимизда тотувлик ва барқарорликни сақлаш, дин орқали фуқароларни аҳиллик ва бирдамликка чақириш, маънавий йўл кўрсатиш лозимлиги ва ёт оқимларнинг зарарли ҳаракатлари ҳақида айтилди.



– Халқни тотувликка, бирликка, имонийликка чақириш лозим. Ҳозирда дунёда ҳар хил бузғунчи жараёнлар содир бўлмоқда. Биз бунга йўл қўя олмаймиз. Мамлакат манфаатига хизмат қилиб, шу йўналишда тўғри тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.



Науризбай хожи Тағанўғли Давлат раҳбарига Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси олиб борадиган ахборот ва ташкилий ишлари ҳамда ҳайрия тадбирлари режасини таништирди. Бошқарма фаолияти имонийлик, ватанпарварлик, билимга интилиш, бирдамлик, меҳнатсеварлик, маданийлик ва адолатли бўлиш каби еттита маънавий йўналишга асосланиши маълум қилинди.




Сўнгги хабарлар