16:04, 05 Октябр 2022 | GMT +6
Давлат раҳбари амалий ташриф билан Павлодар вилоятига борди
ASTANA. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Павлодар вилоятига борди, дея хабар беради Кazinform БОРТ№1 Telegram-каналига таяниб.
Президент шу ерда вилоят жамоатчилиги билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қарағанди вилоятига амалий ташриф билан борган эди. Ташриф доирасида Президент вилоят жамоатчилиги билан учрашди.