Давлат раҳбари Алмати шаҳрига иш сафари билан келди

Фото: None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрига иш сафари билан келди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Жанубий пойтахтга ташрифи давомида Қозоғистон Президенти шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасининг янги филиали билан танишади ва тиббиёт ходимлари билан суҳбат ўтказади, шунингдек, таълим, ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларига ташриф буюриши режалаштирилган. Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Алматида жамоат арбоблари ва Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши аъзолари билан бир қатор учрашувлар ўтказади», - деб ёзди Берик Уали.

Сўнгги хабарлар