Давлат раҳбари Алмати саноат зонаси фаолияти билан танишди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрига иш сафари чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарнинг Саноат зонасида жойлашган энергия тежайдиган меъморий фасад материалларини ишлаб чиқариш заводи - «КСМ Техновид» МЧЖнинг фаолияти билан танишди, деб ёзади Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга корхона маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни таништирилди. Бу ерда 250дан ортиқ киши ишлайди. Лойиҳага компаниянинг киритган ўз сармояси 3,8 млрд тенгени ташкил қилади. Завод йилига 475 минг квадрат метр ойнапакет ишлаб чиқариш қувватига эга.





Шунингдек, Давлат раҳбарига Алмати саноат зонасининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди. Йил охирига қадар 85 миллиард тенгега тенг 10 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.





Эслатиб ўтамиз, бугун ҚР Президенти иш сафари билан Алматига ташриф буюрди .


Сўнгги хабарлар