Давлат раҳбари Алмати ҳокимига бир қатор топшириқлар берди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.

Давлат раҳбарига Алмати шаҳрининг жорий йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг дастлабки якунлари тўғрисида ҳисобот берилди.

Шаҳар ҳокими Президентга иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш борасидаги вазифалар ижроси юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисобот даврида қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 105 фоизга етди. Ишлаб чиқариш саноати ўсишнинг асосий драйверига айланди.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 22,1 фоизга ошди. Алмати хусусий инвестициялар ҳажми бўйича (22,4 фоиз) ҳудудлар орасида биринчи ўринда туради. Шаҳарда тадбиркорлик фаолияти тикланди. Жорий йилнинг тўққиз ойида кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 37,2 фоизга ошди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш дастури ва 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболлар, шунингдек, тасдиқланган асосий ривожланиш устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, шаҳарнинг 2040 йилгача янги Бош режасини ишлаб чиқиш жараёни ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш, мактабларда ўринлар тақчиллигини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, ягона видеокузатув тизимини яратиш бўйича топшириқларнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Президент шаҳар иқтисодиётини янада диверсификация қилиш, инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича топшириқ берди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар