+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Давлат раҳбари Ахборот вазирини қабул қилди

19 Февраль 15:22
Баҳам кўринг:
Давлат раҳбари Ахборот вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус қурбонларини хотирлади Бирқатор қозоғистонлик шифокорларга давлат мукофотлари берилди

Учрашувда Президентга ахборот соҳасидаги давлат сиёсати механизмларини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти билан мулоқотни мустаҳкамлаш, ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, диаспора ва диний сиёсат бўйича режа қилинган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Волонтер йилининг самарали ўтиши, кўнгиллиларни қўллаб-қувватлаш аниқ институтларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишга топшириқ берди.

Давлат раҳбари «халқ овозини эшитадиган давлат» концепциясини амалга оширишга фуқаролик жамиятини жалб қилиш, «Шаффоф Ҳукумат» тамойилини ривожлантириш жуда муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Президент Қозоғистонда масс-медиани қўллаб-қувватлашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив